«Учар таксилар» энди мўжиза эмас
Фото: FOTODOM
«Uber» ўз иловаси орқали Дубайда ҳаво таксисига буюртма бериш имкониятини эълон қилди. Бу ҳақда компания веб-сайтида маълум қилинди.
Ҳаво таксисини йўлга қўйиш учун «Uber» Дубайда ушбу хизматни ишга туширишни режалаштираётган «Joby Aviation» компанияси билан ҳамкорлик қилди.
Таксилар тўрттагача йўловчини сиғдира олади ва тижорат учувчилари томонидан бошқарилади. Бунинг учун Дубайда тўртта қўниш майдончасини ташкил этиш режалаштирилган. Улар шаҳардаги халқаро аэропорт, савдо маркази, «Palm Jumeirah» оролидаги меҳмонхона ва Дубай Америка университетида жойлаштиради.
«Uber» ва «Joby Aviation» келажакда Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Буюк Британия ва Японияда ҳаво такси хизматларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, АҚШ шаҳарларида ушбу режани амалга ошириш учун компаниялар сертификат олишлари ва АҚШ Федерал авиация маъмуриятида синовдан ўтишлари керак.
Аввалроқ, Япониянинг «SkyDrive» компанияси томонидан ишлаб чиқилган учар автомобилнинг биринчи синов парвози Токиода бўлиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг