Уч ҳудудда энергия ресурслари ва сув таъминотидан қарздорликни «ноль» қилиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳри, Андижон ҳамда Наманган вилоятларида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотидан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати устаси Б.Р. фуқаро А.А.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 24 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Энергосавдо» филиали Андижон бўлинмаси электромонтёри Ф.П. норасмий ёрдамчиси сифатида ишлатиб келган таниши А.А. билан фуқаро Я.Ю.нинг хонадонида электр таъминотидан ҳисобланган 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб беришлари эвазига 2,5 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «N.S.T.» МЧЖ Янги Наманган тумани бўлими назоратчиси А.В. фуқаро М.А.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 12 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 2,6 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг