Уч давлат бош вазирлари чегарада учрашди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қосималиев ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода иштирокидаги уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар ушбу учрашув уч давлат раҳбарлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини, улар ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истагини доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидладилар.
«Уч мамлакат бош вазирлари савдо, логистика, сув-энергетика ва маданий-гуманитар алоқалар каби муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга эканини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, бу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун воситага айланади», — дейилган хабарда.
Бундан ташқари, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш ва «Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида»ги шартнома учун ратификация ҳужжатлари алмашиш жараёни якунлангани қайд этилди.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги 2024 йил 4 декабрдаги давлат чегараси тўғрисидаги битимда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш жараёнини якунлаш алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилган. Учрашувда ишчи гуруҳлар қисқа вақт ичида якуний ҳужжатларни тайёрлашлари кераклиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг