Туркияда Ўзбекистон маърифатпарварлари хотираси ёдга олинди

Туркия пойтахтида маърифатпарвар жадидларнинг йирик намоёндаларидан бири Абдулҳамид Чўлпон ва унинг замондошлари хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Анжуманда Туркия Президентининг бош маслаҳатчиси Ялчин Топчу, парламент аъзолари, турк зиёлилари вакиллари иштирок этди.
Адабий кечада Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Убайдулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ашурали Зоҳирий, Хўжа Муин ва бошқа юзлаб буюк сиймолар миллий тикланиш ҳаракатининг биринчи сафларида бўлгани таъкидланди. Улар миллий истиқлол, тараққиёт ва фаровонликка фақат маърифат, ҳар томонлама чуқур билимлар, замонавий илм ва касбларни ўзлаштириш орқали эришиш мумкин, деб ҳисоблаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Абдулҳамид Чўлпон «Мустақиллик» ордени билан тақдирланган. Адиб таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Тошкентда Чўлпон музейи очилди, унинг ёдгорлиги ўрнатилди. Ўзбекистоннинг энг йирик нашриётларидан бирига Чўлпон номи берилган. Анжуманда сиёсий қатағон қурбони бўлган аждодларимиз, шу жумладан жадидлар ҳаёти ва фаолиятини янада чуқур ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланаётгани таъкидланди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Туркия жамоатчилиги вакиллари давлатимиз раҳбарининг Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ватандошларни мукофотлаш, шу жумладан, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхоновни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонларини юксак баҳолади.
Анжуманда ХХ аср бошида аждодларимиз — жадид-маърифатчилар мамлакатда янги Уйғониш даврини амалга ошириши мумкин бўлгани таъкидланди. Халқимизнинг чуқур билимларни эгаллаган, ватанпарвар фарзандлари ўз ҳаётини миллий тикланиш ғоясига бағишлади, барча куч ва имкониятларини мамлакатни зулмат ва қолоқликдан олиб чиқишга йўналтирди. Афсуски, миллий тикланиш ғояси ўша пайтда халқнинг эришиб бўлмас орзуси бўлиб қолди.
Шу билан бирга жадидларнинг илмий-маърифий, адабий ва бадиий мероси бугунги кунда мамлакат олдига қўйилган стратегик вазифа - Учинчи Уйғониш даврининг пойдеворини яратишда катта аҳамиятга эга экани таъкидланди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда бугун турли соҳаларда, шу жумладан, таълим соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар мамлакатнинг янги Уйғониш даврини шаклланишида муҳим устун бўлади, келажакдаги тараққиёт учун пойдевор яратади, дея якдил фикр билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг