Туркия асри: ўтмишдан ҳозирги кунгача

23:24 29 Октябр 2023 Дунё
314 0

Иллюстратив фото

Мамлакатнинг 100 йиллиги муносабати билан Туркия Президенти маъмурияти Коммуникациялар бошқармаси томонидан уюштирилаётган байрам тадбирлари мамлакат бўйлаб ва хорижда ўтказилмоқда.

Туркиянинг кўп асрлик ютуқлари турли рақамли кўргазмалар ва энг сўнгги технологиялардан фойдаланган ҳолда 3D дисплейлар орқали намойиш этилмоқда.

Истанбулдаги Отатурк номидаги маданият маркази олдидаги Тақсим майдонида ўрнатилган “Туркия асри: ўтмишдан ҳозирги кунгача” кўргазма майдони фуқаролар ва сайёҳларга махсус сув ва 3D тасвирлар ёрдамида кўргазма экранлари ва қурилмалар орқали трансляцияларни ўз ичига олган интерфаол ва технологик тажрибани таклиф этади.

Тақсим майдонига кираверишда расмий логотип билан тасвирланган “Турк асри” инсталляциясида республиканинг 100 йиллиги мавзулари катта экранда акс эттирилмоқда.

Байрам шодиёналари доирасида Истанбулдаги Бакиркўй Озодлик майдони, Aнқарадаги Қизилай майдони ва Измирдаги Конак майдонида ноёб монолитлар ўрнатилган. Уларда республиканинг 100 йиллигига бағишланган фильмлар, тасвирлар ва контентлар жой олган.

Давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоғаннинг Истанбулдаги Ускудар майдонидаги махсус кўргазмасида сўнгги йигирма йил давомида амалга оширилган лойиҳалар намойиш этилмоқда. Шунингдек, бу ерда илғор рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда 360-градусли кўргазма майдонлари ҳам тақдим этилган.
Нурлан УСМОНОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?