Турист оқ айиқ қурбони бўлди

Шпицберген оролининг Норвегияга тегишли ҳудудида оқ айиқ туристга ҳужум қилган. Оқибатда сайёҳ шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Йиртқичнинг ўзи эса отиб ташланган. Бу ҳақда NRK хабар берди.
Бу 1971 йилдан бери одам ўлими билан боғлиқ мана шундай бешинчи ҳолатдир. Охирги марта 2011 йилда оқ айиқнинг инсонга ташланиши фожиали якунланган эди.
Норвегиядаги қутб институтининг оқ айиқлар бўйича мутахассиси Юн Орс тахминига кўра, айиқ аҳоли яшаш жойига қорин ғамида келган. Чунки охирги пайтларда бундай ҳайвонлар учун озуқа топиш тобора қийин бўлиб боряпти. Гап шундаки, музлар эригани сари айиқлар тобора кўпроқ қуруқликда ов қилишига тўғри келмоқда. Шу қатори ушбу йиртқичлар одамларга ҳам ўлжа сифатида қарашяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг