Тунисдаги президентлик сайловлари сенсацион тарзда якунланди

Тунисдаги президентлик сайловларининг биринчи тури кутилмаган тарзда якунланди – иккинчи турга на ўнг партия аъзолари, на “Ан Наҳда” ихвончилалар ҳаракати аъзолари ўта олмади, дейилади мамлакат ОАВлари тарқатган хабарда.
Иккинчи турга мустақил номзод Каис Саид ва медиамагнат Набил Каруи ўтди. Учинчи ўринда ихвончиларнинг маҳаллий бўлими раҳбари Абдулфаттоҳ Муру ўта олди холос.
Ўнг партия аъзолари – мудофаа вазири Абдул Карим Збиди ва бош вазир Юсуф Шаҳид тегишлича 4- ва 5-ўринларни қўлга киритди. Президентлик пойгасида мана шу икки номзоднинг имкониятлари юқори баҳоланган эди. Сайловнинг иккинчи тури сал кейинроқ, яъни 13 октябрда ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг