Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган ҳисобчи ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ҳокимлик захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган ҳисобчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “М.Й.” фермер хўжалиги ҳисобчиси Қ.С. Сариосиё тумани Субҳидам маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фуқаро Б.Х.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 5 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 600 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг