Трампнинг таҳдиди қуруқ гапдан бошқа нарса эмас — Путин
АҚШ президенти Дональд Трамп Украина масаласида Путин билан музокара ўтказиш таклифини илгари сурмоқда. Агар Путин ушбу таклифни рад қилса Трамп Россияга иқтисодий босимни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда, деб ёзади «The Wall Street Journal» нашри.
Хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин Трампнинг бу таҳдидини қуруқ гапдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди.
«Уруш мамлакат ресурслари ва ишчи кучини қуритган бўлсада, Кремль санкцияларни муваффақиятли енгиб чиқди ва Москва камида яна бир йиллик можарога бардош бера олади», — дейди Россия президенти.
Маълум қилинишича, Россиядаги иқтисодий аҳвол уруш туфайли пастлаб бораётган бўлса ҳам, фронтда устунликни эгаллаш, урушни давом эттириш учун ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий ресурслар етарлилигича қолмоқда.
Трампнинг бу таҳдидлари Россиянинг сиёсий юришини тўхтатиш учун камлик қилади. «Босиб олинган ҳудудларни амалда Россияники деб тан олиниши, НАТОнинг Украина билан алоқаларини тўхтатиш ва Украина армияси сонини сезиларли даражада қисқартириш каби таклифлар Россия томонининг уруш бўйича музокара ўтказишига сабаб бўлиши мумкин»,—дейилади хабарда.
Турли манбаларга кўра, Путин Трамп билан Москва талабларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказмоқчи, аммо бу учрашув Украина томони иштирокисиз бўлиб ўтиши талаб қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг