Мен президент бўлмаганимда Шимолий Корея билан уруш бўларди - Трамп
Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан муносабатларни сақлаб қолганига ишонч билдирди, дeя хабар бермоқда Ria.ru.
Америка раҳбари бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжумани чоғида айтиб ўтган.
Трaмпнинг таъкидлашича, ҳафта бошида КХДР қисқа масофага учадиган ракеталарни синовдан ўтказган. Шунинг давлат раҳбари яқинда Ким Чен Индан «ажойиб» хат олганини ҳам маълум қилган.
«Менимча, бизда ҳамма нарса яхши», дейди Америка президенти.
«Агар мен президент бўлмаганимда Қўшма Штатлар ва КХДР ўртасида уруш бўларди. Бу дунёни ва ҳаёт қандай ишлашини тушунмайдиганлар учун», дейди Трамп.
Тахмин қилинишича хатда икки давлат раҳбарининг яқин муносабатлари ҳақида сўз борган. Бундан кейин ҳам шундай давом этиши сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг