Трамп хорижлик битирувчиларни АҚШда олиб қолмоқчи
Фото: AP
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп қайта сайланса, АҚШ коллежларининг хорижлик битирувчиларига автоматик равишда яшил карточкалар беришини айтди. Иммиграция масаласида қатъий позицияси билан танилган республикачи номзоднинг айтишича, битирувчилар мамлакатда қолиши керак.
Трамп Кремний водийсининг технологик инвесторлари билан бўлган подкастда иқтидорларни АҚШга олиб келишни осонлаштиришга ваъда берган. Сиёсатчига кўра, яшил карта битирувчиларга АҚШда доимий яшаш, ишлаш ва фуқароликка йўл беради.
«Улар Ҳиндистонга, Хитойга қайтиб, ўша жойларда компаниялар билан ишлаб, минглаб одамларни иш билан таъминлайдиган миллиардерга айланишади. Улар буни шу ерда қилиши мумкин», — дейди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, аввал талабаларга яшил карта бериш дастурига пандемия тўсқинлик қилган.
Бир вақтлар муҳожирлар «мамлакатимиз қонини заҳарламоқда», деган собиқ президент ноябрда қайта сайланса, мамлакат тарихидаги энг йирик ҳужжатсиз муҳожирларни депортация қилишини айтиб, рақиби Байденнинг иммиграция сиёсатини қоралаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг