Трамп Эронга Ҳўрмуз бўғозини очиш учун икки кун муҳлат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозини қисқа муддат ичида очишга чақирди ва акс ҳолда кескин чоралар кўрилиши мумкинлигини маълум қилди.
Оқ уй раҳбари ўз баёнотида агар Эрон 48 соат ичида бўғозни тўлиқ ва хавфсиз ҳолатда очмаса, АҚШ мамлакатдаги муҳим инфратузилма объектларига, жумладан электр станцияларига зарба берилишини таъкидлади.
Маълумот учун, можаро бошланишидан олдин Яқин Шарқдан денгиз орқали экспорт қилинадиган нефтнинг қарийб 20 фоизи айнан Ҳўрмуз бўғози орқали ўтган. Яқин Шарқдаги кескинликнинг ортиши оқибатида глобал энергия бозорига жиддий таъсир кўрсатиб, нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлган.
Вазиятни юмшатиш мақсадида Халқаро энергетика агентлиги захирадаги қарийб 400 миллион баррель нефтни бозорга чиқаришга мажбур бўлган. Шунингдек, АҚШ вақтинча денгизда сақланаётган Россия ва Эрон нефтига нисбатан айрим санкцияларни юмшатган. Ҳозирча расмий Теҳрон Трампнинг ушбу таҳдидига расмий жавоб бермаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг