Трамп АҚШда иккита янги байрам кунини эълон қилди

Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мамлакатида янги байрам кунларини маълум қилди. Унга кўра, энди америкаликлар 11 ноябрни Биринчи, 8 майни эса Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба кунлари сифатида нишонлайдилар.
“Биз иккала урушда ҳам ғалаба қозондик, ҳеч ким бизга куч, жасорат ва ҳарбий маҳорат билан яқин кела олмади, лекин буни ҳеч қачон нишонламаганмиз — чунки бизда буни қандай қилишни биладиган раҳбарлар йўқ эди!” — деди Оқ уй раҳбари америкаликларни ушбу байрамларни нишонлашга чақириб.
Шу пайтгача АҚШда 11 ноябрь “Фахрийлар куни” сифатида нишонланган. Бу 1918 йилда Антанта ва Германия ўртасида Компен сулҳ битими тузилганининг йиллигига тўғри келади. Байрам дастлаб “Сулҳ куни” деб аталган ва 1926 йилда у Қўшма Штатлардаги миллий байрамлар рўйхатига киритилган. 1954 йилда ҳарбий ҳаракатларнинг тирик иштирокчилари шарафига “Фахрийлар куни” деб ўзгартирилган.
8 май эса Европадаги Ғалаба куни сифатида тарихда қолган. Аммо бу АҚШда федерал байрам ҳисобланмади.
8 май куни АҚШ ва аксарият Ғарб Европа давлатлари Германиянинг таслим бўлганлиги ва Европада Иккинчи жаҳон уруши тугаган кунни нишонлайди. Россия, Собиқ Иттифоқ ва Шарқий Европа давлатларида нацизм устидан қозонилган ғалаба 9 май куни нишонланади.Бу таслим бўлиш тўғрисидаги битим 8 май куни маҳаллий вақт билан соат 22:43да Берлинда имзолангани, Москвада эса янги кун аллақачон бошлангани билан изоҳланади.
Иккинчи жаҳон уруши бутунлай кейинроқ, 1945 йил 2 сентябрда Япония таслим бўлганида тугаган. Бунинг шарафига 3 сентябрни Россия Хотира куни сифатида белгилаган.
Бу Дональд Трамп Иккинчи жаҳон урушида айнан АҚШ ғалаба қозонганини биринчи марта айтиши эмас. У 2020 йилда АҚШнинг Вест-Пойнтдаги Ҳарбий академиясининг битирув маросимида АҚШ раҳбари нацизм ва фашизм фақат АҚШ томонидан мағлуб бўлганини айтганди. Шу билан бирга, Трамп СССРнинг ғалабадаги роли ҳақида бир оғиз ҳам гапирмаган.
2025 йилда эса у АҚШ Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонганини ва Москва буни амалга оширишда фақат Вашингтонга ёрдам берганини таъкидлади.
“Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, Россия Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонишимизга ёрдам берди, бу жараёнда қарийб 60 миллион кишининг ҳаётини йўқотди”, — деб ёзди Трамп ўзининг ижтимоий тармоғида Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб.
Кремлнинг таъкидлашича, “уни ҳурмат қилган ҳолда, бу масала бўйича жаноб президент келишиб бўлмайди”.
Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков Европа ва АҚШни Трампнинг ўзи аввал айтиб ўтганидек, океан ажратиб туришини ва ўлим ҳолатлари бошқа қитъада содир бўлганини таъкидлади.
“Мамлакатимиз, Совет Иттифоқининг фашизмга қарши курашида асосий юкни ва фашизмга қарши курашдаги ғалаба учун энг катта бадални тўлади. АҚШ ҳақиқатан ҳам ёрдам берди. У катта ҳисса қўшди. Лекин бир нюанс бор: АҚШ ҳар доим пул ишлаб топади, АҚШ учун бу ҳар доим бизнес”, — деди Кремль расмий вакили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг