Тожикистонда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган
Фото: Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси
Тожикистонда «Нехиа-2» ва «КамАЗ» юк машинаси тўқнашиши оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 2024 йил 2 июл куни маҳаллий вақт билан соат 13:00да Душанбе – Варзоб – Хўжанд автомобил йўлида содир бўлган.
«Ҳодиса оқибатида енгил автомашинанинг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси (икки эркак ва бир аёл) барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган», дейилади хабарда.
Ҳайдовчининг шахси аниқланган бўлиб, у Фарғона вилоятида яшовчи, 1964 йилда туғилган М.Б. бўлган. Қолган қурбонларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг