Тошкентдан кейин Андижонда ҳам ер силкинди

08:25 12 Март 2025 Жамият
118 0

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижон вилоятининг 3 туманида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Билдирилишича, бугун, 12 март куни Тошкент вақти билан соат 08:11 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,76 градус шарқий узунлик. Магнитудаси М=4 га тенг. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 308 км жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хўжаобод туманида 2-3 балл, 13 км;
  • Жалақудуқ туманида 2 балл, 23 км;
  • Булоқбоши туманида 2 балл, 24 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 март куни соат 06:16 да Тошкент вилояти Тошкент туманида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер