Тошкентдаги уйлардан бири ёниб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган шахсий хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 8 май куни Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида юз берган.
Ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга соат 14:40 да хабар берилган. Шунга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:50 да етиб бориб, 14:57 да алангани қуршаб олган ва орадан 7 дақиқа ўтиб ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг