Тошкентдаги МТТда амалиёт ўтаган талаба ухламаган болаларнинг оёғига игна тиққани маълум бўлди

12:58 29 Май 2023 Жамият
495 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани 122 сонли мактабгача таълим муассасасида болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани маълум қилинган хабар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, педагогика коллежи талабаси Р.М. амалиётини ўташ учун  Янгиҳаёт тумани «Орият» МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 2023 йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга  қабул қилинган.

2023 йил 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламагани сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлигини аниқланди. Маълум қилинишича, ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ота-оналар! Сизнинг фарзандингиз таълим-тарбия олаётган муассасада юқоридаги каби нохуш ва бошқа ноқонуний ҳолатлар қайд этилаётганига дуч келсангиз, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишонч телефони — 71-2370893 рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер