Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати қарийб 1 ойга чекланади
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун 18 сентябрдан 15 октябргача вақтинча чекланади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб бўлади.

Шу боис Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг