Тошкентда «Onix» ЙТҲ содир этиб, қочиб кетди

12:03 09 Май 2025 Жамият
177 0

Тошкент шаҳрида «Маlibu-2», «Моnzа» ва «Onix» русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг «Onix» русумли автомашина ҳайдовчиси ЙТҲ жойини ташлаб кетган. Шу сабабли ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тоғрисидаги кодекснинг 134- ва 137-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашиналар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ оқибатиида «Маlibu-2» автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?