Тошкентда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга тушди

Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, ИИВ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 72 000 дона «система инфузион» тиббий буюмларини 17 900 АҚШ доллари ва 30 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг «КИА» русумли автомашинаси ҳамда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги яшаш хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 240 миллион сўмлик 867 қути дори воситалари ҳамда 29 турдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Б. фуқаро Ш.Б.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 11 500 дона «Менавазин» ва «Метралин» номли дори воситалари ҳамда «система инфузион» тиббий буюмларини 130 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси, яъни сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг