Тошкентда иккита «Nexia-3» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:12 10 Март 2025 Жамият
214 0

Тошкент шаҳрида иккита «Nexia-3» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7 март куни соат 20:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида юз берган.

Ўша куни 2003 йилда туғилган У.А. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашинаси ҳамда 1994 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашиналари ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙҲХБга кўра, ушбу ЙТҲда ҳеч бир фуқаро тан жароҳати олмаган.

Ҳайдовчиларнинг келишувига асосан йўл-транспорт ҳодисаси E-protocol тўғрисидаги хабарнома орқали расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?