Тошкентда ҳам қалбаки пуллар муомалага киритилишига чек қўйилди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, қалбаки бўлган 100 АҚШ доллари купюрали 10 минг АҚШ доллари, 100 минг сўм купюрали 10 миллион сўм ва 50 минг сўм купюрали 5 миллион сўм пулларни ҳақиқий 5 500 АҚШ долларига сотишини айтган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Avvalroq Навоий shahriда қарийб 20 минг доллар қалбаки пулларни сотмоқчи бўлганлар ушланganди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг