Тошкентда Греция элчихонаси очилди

16:47 29 Апрель 2025 Сиёсат
201 0

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram

Тошкент шаҳрида Греция элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram каналида маълум қилди.

ТИВ раҳбарининг ёзишича, у бугун, 29 апрель куни Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Тзевелекдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.

«Тошкент шаҳрида Греция Элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз», дейди Саидов.

Таъкидланишича, учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилинган.

Вазир, шунингдек, янги тайинланган элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?