Тошкентда фуқаро аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Бектемир туманида эркак шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Millar» дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, 27 ёшли судланувчи шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эри билан ўртасидаги зиддиятли ҳолатга барҳам бермоқчи бўлган. Улар шу мақсадда Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида учрашган.
Суҳбат давомида вазият яхшиланиш ўрнига баттар чигаллашган. Оқибатда судланувчи жабрланувчига 24 марта ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Тез ёрдам ходимларининг ҳаракатига қарамасдан, йигит воқеа жойида вафот этган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Бектемир туман судида кўриб чиқилган. Манбага кўра, суд мажлисида судланувчи бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан маълумот беришни истамаган.
«Оиласидан ҳам кечирим сўрайман. Бундай бўлишини хоҳламаган эдим. Узр сўраганим билан бари бир қайтиб келмайди. Кечира олсангиз, кечиринг», деган айбдор.
Суд ҳукми билан у 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг