Тошкентда «Aлпомиш» муз саройи очилди
Пойтахтимиздаги муҳташам «Алпомиш» муз саройи қайта фойдаланишга топширилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, 50 йилдан ортиқ тарихга эга «Юбилейний» спорт мажмуаси икки йил давом этган мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин «Алпомиш» номи билан яна қад ростлади.
Лойиҳанинг умумий майдони 8 минг квадрат метр, 6 минг ўринга эга бўлиб, энг замонавий ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган спорт иншоотига айлантирилди.
Муз саройида хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, ривожланган хорижий давлатларнинг бу йўналишдаги тажрибасини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, муҳташам муз саройида спорт ихлосмандлари учун турли ўқув машғулотларини ўтказиш ҳам йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг