Тошкентда 2 нафар маст фуқаро инспекторлар билан жанжаллашди

14:18 06 Август 2025 Жамият
304 0

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида маст фуқаролар ички ишлар органлари ходимлари билан жанжаллашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 август куни тахминан соат 21.30 ларда Юнусобод тумани, Чинобод кўчасида фуқаролар – 1981 йилда туғилган А.Ш. ва 1973 йилда туғилган Ш.А. маст ҳолатда бўла туриб, жамоат тартибини ҳамда фуқаролар осойишталигини бузаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори ва ППХ ходими зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ушбу шахсларнинг ҳуқуқбузарлик содир этишларини тўхтатишга ҳаракат қилишган. Бироқ, фуқаролар ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳодиса жойидан қочишга уринганлар.

Маълум бўлишича, фуқаролар профилактика инспектори ва ППХ ходими томонидан ушланиб, ҳудудий ИИБга олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик»), 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») ва 195-модда («Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш») аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?