Тошкент вилоятида Жанубий Корея тажрибаси асосида кўчат экилади

16:46 31 Май 2024 Жамият
259 0

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида Жанубий Корея тажрибаси асосида кўчат экилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 29 март куни «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур вазифалар ижроси доирасида Тошкент вилоятида Жанубий Корея тажрибаси асосида 10 кун муддат ичида кўчат экилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Жанубий Корея тажрибаси асосида Нурафшон ва Бекобод шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан жами 34 гектар ер майдони 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилади.

Ҳар бир гектарга ер майдони учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм маблағ ажратилади ва томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Шунингдек, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари штат бирликлари доирасида «Яшил келажак боғи» бўлимлари фаолияти ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?