Тошкент вилоятида 2 ёшли бола жарга тушиб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жарликка тушиб кетган бола ФВВ ходимлари томонидан қутқариб олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ФВБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 10 апрел куни соат 22:23 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Яккатут» МФЙ ҳудудида икки ёшли бола йўқолиб қолгани ва у ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган.
Шунга кўра, айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув ҳаракатларини бошлашган.
Натижада, бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг тахминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши эканлиги айтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг