Тошкент метросида поезд туннель ичида 13 дақиқа тўхтаб қолди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда метро поезди туннель ичида тўхтаб қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» ДУК мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 23 январь куни соат 23:31 ларда «Пушкин» метро бекатидан «Ҳамид Олимжон» метро бекати томон ҳаракатланаётган 10-сонли ҳаракат таркиби туннель ичида рўй берган. Маълум бўлишича, йўналишда ҳаракат хавфсизлигига тўсқинлик қилувчи металл буюм мавжудлиги аниқлаган.
Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан поезд нозими хабардор қилинган ҳамда йўналишда ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминлаш мақсадида ҳаракат низомига асосан контакт рельсдан ток узилган ҳолда ходимлар томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.
Ҳолат бартараф этилиб, йўл тозаланмагунига қадар поезд ҳаракати тахминан 13 дақиқа давомида вақтинча тўхтаб турган. Шундан сўнг метро поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида қайта тикланган.
Корхона юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг