Томорқада ишлар авжида
Ўз вақтини уйда ўтказаётган юртдошларимиз карантин талабларига зид бўлмаган ҳолатда томорқа ишлари билан банд. Бу борада айниқса, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатилаётган кўмак ишлари айни муддао бўлмоқда. Жумладан, Жалақудуқ туман ҳокимлиги томонидан мавжуд 38 минг 38 та хонадонлардаги вазият ўрганиб чиқилди. Улардаги 2 минг 56 гектар майдондаги томорқага кўчатлар экиш ва парваришлаш ишларини ташкиллаштиришга ёрдам берилди.

-Хонадонмизга 8 турдаги полиз экинлари, 6 турдаги гул кўчатлари олиб келинди,-дейди “Ҳақиқат” кўчасида истиқомат қилувчи Бахтиёржон Дадабоев. –Натижада, туман марказидаги бозорга боришимизга ҳожат қолмади. Карантин даврида бундай имконият яратилганлигидан хурсандмиз.
Жалақудуқ туманида шу кунгача аҳолига 621 минг туп кўчат етказиб берилди. Бу каби хайрли ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг