Томорқа — кони фойда
Иллюстратив фото
Халқимиз азалдан ҳар қарич ернинг қадрига етиб, ундан ризқу-насиба ундиради. Шу боис, томорқани хазинадек эъзозлайди. Айниқса, бугун дунёда коронавирус пандемияси авж олаётган бир пайтда унинг қадри янада ошмоқда. Зеро, кундалик эҳтиёжга зарур бўладиган озиқ-овқатнинг аксарияти айнан шу бир парча ерда ундирилади. Шундай экан, юртдошларимиз бугун ўз томорқасига меҳр ва эътибор берса, фақат ютади.
Сафарбой Тилавов, Амударё тумани, “Қиличбой” қишлоғи:
-Юртдошларимиз томорқасида меҳнат қилиб, эртанги кунининг ғамини кўриши керак. Уйимиз олдидаги томорқа кўп йиллардан бери турмушимиз фаровонлигининг манбаига айланган. Иссиқхонамиз ҳам бор. Унда айни пайтда кўплаб экинлар униб чиқиб, баравж ўсмоқда.
Ҳар йили олма, узум, нок, ўрик, олча ва бошқа мевалардан мўл ҳосил оламиз. Картошка, сабзи, пиёз, бодринг, помидор ва кўкатлар етиштирамиз. Аввало ўзимизга, ортганини эса бозорга чиқарамиз. Бу билан эл фаровонлигига ҳам ҳисса қўшамиз. Хуллас, томорқа ризқ-насиба манбаи.
Янгилжон Беглиева, Беруний тумани, “Саркоп” қишлоғи:
-Ўттиз йилдан бери томорқадан унумли фойдаланамиз. Айни пайтда 10 минг туп турли экинлар кўчатлари етилган кўчатхонамиз бор. Хонадонимизнинг асосий даромади шундан. Ҳатто водий томонлардан ҳам ўрик ва бир қанча гулларнинг уруғини келтирганмиз. Уч йил муқаддам лимонхона барпо этгандик. Бу йил ҳосил бериб, бозорга чиқардик.
Албатта, буларнинг барини юзага келтириш осон эмас. Айниқса, қишда кўчатларни совуқдан сақлаш керак. Меҳнатдан қочмасанг, ҳаммаси жойида бўлади. Яширмайман, шундан уйимизга йилига 20-30 миллион сўм даромад кираяпти.
Айни пайтда бодринг, помидор, булғори қалампир кўчатларини етиштириб, бозорни таъминлаяпмиз. Кўпинча одамлар уйимизга келиб олиб кетишади.
Мухтасар айтганда, айни коронавирус туфайли амал қилинаётган карантин пайтида кўплаб юртдошларимиз вақтини ва меҳрини томорқаларига сарфлашаётгани таҳсинга сазовор. Зотан, бу билан ҳам уйдаги вақтимиз мазмунли ўтади, хам эртанги фаровонлигимизни таъминлаймиз.
Ҳидоят АҲМЕДОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг