Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Фото: Муҳсинжон Умурзоқов / Халқ сўзи
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилган.
Унга кўра:
- базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
- ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.
Бунда:
- қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;
- табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
Қўшимча қилинишича, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг