Тинчлик — бебаҳо неъмат
Тинчликни қадрлаш, уни бебаҳо неъмат эканлигини ҳис этиб яшаш, Ватанимизни севиш, унга садоқатли бўлиш, ёш авлод онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш биз, ўқитувчиларнинг асосий вазифаларимиздан бири. Гарчи ҳозир мактаб ўқувчилари ёзги таътильда бўлсада улар олдидаги масъулиятимизни адо этишдан тўхтаганимиз йўқ.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ташкил этиш мақсадида мактабимизнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирокида «Тинчлик — бебаҳо неъмат» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган бошланғич синф ўқувчиларига фаровон ҳаётимиз, бахтли болалик, замонавий мактабларда илм олиш, қизиққан спорт турлари билан шуғулланиш каби барча саъй-ҳаракатлар тинчлик туфайли эканлигини тушунтириб, буни қадрлаш лозимлигини уқдирдик.

Ўқувчилар томонидан ёд олинган шеърлар, саҳна чиқишлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Эндигина таътилга чиққан болажонлар мактабни қўмсаб қолганлигини қайта-қайта таъкидлашди. Шу боис энди мактабимизда бундай тадбирлар бутун ёз давомида тез-тез ташкил қилишга келишиб олдик.
Ўлмасхон Қодирова,
Сергели туманидаги 269-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг