Тил ҳақида афоризмлар
Фото: Иллюстратив фото
* * *
Бир халқнинг характерини билишни истасангиз, аввало, унинг тилини ўрганинг.
Пифагор
* * *
Нима бўлган тақдирда ҳам она тил ўз оналигича қолади. Масалан, агар юракдан гапирмоқчи бўлсангиз, хаёлингизга француз ёки инглизча сўз келмайди.
Лев Толстой
* * *
Тилни халқ яратади, филологлар кашф этиб тизимга солади, ижодкорлар эса ундан санъат яратишади.
В. Белинский
* * *
Кўп тилни билувчи одамнинг гўё бир қулфни очадиган бир нечта калити бор.
Вольтер
* * *
Тил – фикрнинг либосидир.
С. Жонсон
* * *
Тил ва сўз бир дарахтнинг шох ва япроғига ўхшайди.
А. Перес
* * *
Тилни ҳимоялаш даркор, чунки, у жуда нозик ва заифдир.
Антон Чехов
* * *
Яхши ифодаланган фикр турли тилларда бир хил янграйди.
Д. Драйден
* * *
Гўзал тил ҳатто энг камбағал фикрга ҳам масъулият либосини қийдиради.
В. Шебел
* * *
Ўз она тилини яхши билмаган одамнинг қачон жим туришини ҳам билиб бўлмайди.
С. Леи
Тўпловчи ва таржимон: Раҳмат Бобожон
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг