Тил байрамидаги ўйлар

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар»ини ўқимаган ўзбекнинг ўзи бўлмаса керак. Асарнинг асосий воқеалари Тошкентда кечган. Юсуфбек Ҳожи, Отабек, Ҳасанали ва бошқалар, агар асар муаллифи хоҳлаганида, тошкентчасига “сўзлаган” бўларди. Лекин миллатнинг буюк ўғлони – Абдулла Қодирий асарни бутун ўзбек элини бирлаштириш воситаси сифатида адабий тилга таянган ҳолатда битиб, ўзининг энг муқаддас зиёлилик бурчини адо этган, назаримизда.
Чўлпон, Фитрат, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек сингари буюкларнинг асарлари қаҳрамонлари ҳам адабий тилда “сўзлаб” китобхонлар қалбига кириб боради. Тўғри, шева ҳам адабий тилнинг бойиш манбаи. Аммо бугун айрим телеканалларимиз ва радиоканалларимизда журналистлар, бошловчилар ҳамда санъаткорларнинг шевада сўзлаши одат тусини олаётгани кишини ўйга толдиради. Шевада сўзлаш ҳеч кимга ҳеч қачон тақиқланмаган. Аммо нафақат ёшларимиз, балки ёши катта авлод вакилларининг ҳам ўзбек адабий тилини яхши билмаслиги, ўз тилимизда равон, ёқимли ва таъсирчан гапира олмаслиги кўнгилни ғаш қилади. Умуман олганда, ҳаммамиз ҳам адабий тил қоидаларини биламиз, уларга риоя этамиз, дея олмаймиз.
Телевизорни ёққанимизда, тилбузарларни эмас, тилсеварларни кўргимиз келади, шундай эмасми?!
Зафар ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг