Термизда “Дўстлик оҳанглари”
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Термиз шаҳрида ўтказилган “Дўстлик оҳанглари” гала-концерти турли миллат вакилларини яна бир бор эзгу мақсад атрофида жипслаштирди.

Тадбирда ўзбек, тожик, рус, қозоқ, туркман, корейс ва бошқа миллат вакиллари ўз миллий куй-қўшиқлари, рақслари ва урф-одатлари орқали Ўзбекистонда ҳукм сураётган бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини тараннум этди.
Саҳнадаги ҳар бир чиқиш дўстлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик руҳини юксалтирди.

— Биз учун бу фестиваль фақат концерт эмас, балки қалбимизни тўлдирувчи ифтихор туйғуси, — дейди тадбир иштирокчиси, тожик миллати вакили Фаррух Катабоев. — Мен бу ерда ўз миллий рақсларимизни намойиш этиб, турли миллатга мансуб дўстларим билан биргаликда саҳнага чиқдим. Бу бизнинг бирдамлигимиздан далолат. Зеро, Ўзбекистон — барча миллат ва элатлар учун ягона ва муштарак Ватан!

Халқлар дўстлиги кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг