Телефон таъмирловчи уста мижознинг телефонидаги пулларини ечиб олди
Фото: Иллустратив
Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мижоз томонидан таъмирлаш учун қолдирилган телефон орқали пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Ушбу ҳолат мижознинг банк картасидан ноқонуний маблағ ўзлаштирилганлиги билан боғлиқ.
Маълум бўлишича, Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидан 9 миллион сўм маблағ номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилиб, бу воқеа юзасидан қонуний чора кўришни сўраган. Натижада ўтказилган суриштирувлар давомида ушбу жиноятни 31 ёшли шахс (С.С.) содир этгани ошкор бўлди.
Текширувлар шуни кўрсатдики, жабрланувчи телефони носоз бўлгани сабаб уни таъмирлаш учун устага топширган. Телефонни таъмирлаш жараёнида уста телефон ичидаги мобил иловалар орқали банк картасига кириш имкониятини қўлга киритган. Орадан вақт ўтиб, фуқаронинг ҳисобига тушган 9 миллион сўм маблағни ўз ҳисобига ўтказиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Гумонланувчи (С.С.) протсессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва ушбу жиноят бўйича барча ҳолатлар ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг