Теҳрон шаҳрида Осиё Паралимпия қўмитаси ижроия кенгашининг 30-йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Ахборот хизмати
Унда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам иштирок этди.
Йиғилиш давомида ташкилот фаолиятига доир муҳим масалалар қатори Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, шунингдек, Париж-2024, Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда 2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўладиган қишки Паралимпия ўйинларига қитъа спортчиларининг тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ижроия кенгаши йиғилишида 2030 йил Доҳа шаҳри ҳамда 2034 йил Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган Пара Осиё ўйинлари масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди.
Шунингдек, Осиё Паралимпия қўмитаси ижроия кенгаши аъзолари ҳамда Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси делегацияси Эрон Ислом Республикаси спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳамда мамлакат паралимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг