Тегирмонбошида байрам тантаналари

23:17 29 Август 2023 Жамият
538 0

Фото: Халқ сўзи

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” тамойиллари асосида янгича қиёфа касб этган Ёзёвон туманидаги Тегирмонбоши маҳалласида тантанали байрам шодиёналари бўлиб ўтди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ўтган қисқа даврда маҳаллага 2,5 миллиард сўмдан ортиқ республика ва вилоят бюджети маблағлари сарфланиб, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди. Маҳалладаги 335 та хонадонда хатлов ишлари олиб борилиб, муаммоларга ечим белгиланди. Эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак берилди.

— Янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнида маҳалла биносига қўшимча 3 та хизмат хоналари қурил битказилди,—дейди “Тегирмонбоши” МФЙ раиси Муҳаммаджон Мамажонов. —Шунингдек, 1,9 километр янги оқава сув тармоғи ва 2 минг 700 метр ичимлик суви тармоғи тортиш, 1 та оқова сув қудуғи қуриш бўйича ишлар олиб борилди. Электр энергияси таъминоти яхшиланиб, 4,5 километр ички йўлларга асфальт ётқизилди. Пиёдалар йўлаклари ташкил этилди.

Аҳолини иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида янги тикувчилик цехи ишга туширилди. Натижада 20 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер