“Биз ғалаба қозонамиз”

16:51 09 Июль 2018 Маданият
4034 0
Фото: "Халқ сўзи"

Пойтахтимизда журналист Шуҳрат Сатторовнинг шу номдаги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. BMB Trade Group компанияси ҳамда “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Maslahat.uz” гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

— Фаол тадбиркорлик,инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилига бағишланган ушбу китобда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган ташаббуслари, шунингдек, шахсий ва касбий юксалишда илмий ва инновацион ёндашувлар баён қилинган, — дейди BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов. — Бизнес қоидалари ва тадбиркорга хос хусусиятлар, вақтни тўғри тақсимлаш, жамоада ишлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги ноқисликларни бартараф этиш бўйича аффирматив тавсиялар берилган.

Айтиш жоизки, китоб аҳолининг кенг қатлами учун мўлжалланган бўлиб, ундан “Муваффақият ва бахтиёрлик таркиби”, “Мақсад ва ғалаба оралиғи”, “Касбий юксалиш ва лидерлик”, “Бизнес ва тадбиркорлик”,“Келажакка мактублар”, “Узоқ умр, саломатлик ва фойдали машғулотлар” сингари бўлимлар ўрин олган. Шунингдек, маърифатпарвар инсонлар, таниқли тадбиркор ва спортчиларнинг ҳаётий қоидалари атрофлича таҳлил қилинган.
Шоҳсанам БЕРДИБЕКОВА.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?