Таниқли ўзбек ошпази Баҳриддин Чустий жонлантириш бўлимига ётқизилди
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик бош ошпаз Баҳриддин Чустий жонлантириш бўлимига ётқизилгани маълум бўлди.
Ўзбекистонлик бош ошпазлардан бири ва блогер Баҳриддин Чустий аҳволи оғирлашгани сабаб жонлантириш бўлимига тушиб қолди. Бу ҳақда тадбиркор ва блогер Азиза Умарова "Facebook"даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Умарованинг ёзишича, коронавирусга чалинган Чустийнинг сатурацияси 70 бўлган ҳолда касалхонадан чиқариб юбормоқчи бўлишган. Бироқ унинг яқинлари бунга қарши бўлиб, жанжал кўтарган. Айни вақтда у юқумли касалликлар шифохонасининг интенсив терапия бўлимида қолмоқда.
«Эрталаб Баҳриддиннинг рафиқаси Фарангиз билан гаплашдим. Уни реанимацияга олишганини айтди. Кислородсиз сатурацияси 47 га тушиб кетибди, касалхона кислороди билан 89 экан. Тана ҳарорати 38,5 даража», деб ёзади Умарова.
Эслатиб ўтамиз, Баҳриддин Чустий 2017 йилда «Ўзбегим миллий анъаналари» фестивали доирасида тайёрланган рекорд паловнинг ташаббускори ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг