Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад табаррук ёшда
Фото: Алихан Утарбеков/"Халқ сўзи"
Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммад табаррук 70 ёшни қаршилади.
Ёзувчи замонавий ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири саналади. Унинг “Бозор” романи, “Нигоҳ”, “Паноҳ” каби қиссалари, “Жажман” ва бошқа ҳикоялари адабий жамоатчилик томонидан ўзбек насрининг ютуқлари сифатида юксак баҳоланган.
“Жимжитхонага йўл”, “Беозор қушнинг қарғиши”, “Жим ўтирган одам” ҳикоялари адибнинг кейинги йиллар ижодида янги саҳифа очди. “Қичқириқ” (2014) тўплами, “Донишманд Сизиф” (2016) романи адабиётимизда яратилган жиддий, етук асарлар сифатида эътироф этилди.
Хуршид Дўстмуҳаммад Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида ҳам халқимизга хизмат қилиб келмоқда.
Серқирра ижодкор нафақат ёзувчи, балки қалами ўткир публицист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг доимий муаллифи ҳамдир. Унинг долзарб мавзулардаги материаллари газеталаримизда мунтазам чоп этиб келинади. Таҳририятимиз жамоаси севимли адибимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, янги-янги ижодий муваффақиятлар тилайди.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг