Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик
Сурхондарё вилоятида олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик янги, юқори даражага кўтарилмоқда. Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори, профессор Расул Тўраев Россиянинг Новосибирск шаҳридаги нуфузли олий таълим муассасалари ва Беларусь Республикасининг Витебск давлат технология университети билан ҳамкорлик шартномаларини имзолагани ҳам шундан далолат беради.
Ушбу шартномалар доирасида қўшма таълим дастурлари, икки дипломли таълим йўналишлари, стажировкалар, малака ошириш ва илмий-тажриба алмашув лойиҳалари амалга оширилади.

— Мазкур ҳамкорлик ёш авлоднинг хорижий тажрибага эга бўлиши, илм-фан соҳасида ўз изланишларини ривожлантириши ва касбий салоҳиятини оширишда муҳим роль ўйнайди. Бу эса Сурхондарё вилоятида таълим ва илм-фан соҳасининг халқаро миқёсда ривожланишига янги имкониятлар эшигини очади, — дейди Расул Тўраев.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг