“Taftish.uz” сайтининг тўрт нафар ходими ушланди
Ижтимоий тармоқларда «Taftish.uz» таҳририяти ходимлари товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб ушлангани ва сайт фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ОАВ ёпилганини рад этиб, ҳолат бўйича маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 16 январь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик)ва 168-моддасида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда «Taftish.uz» ходимлари 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Хамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда уларнинг Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ҳамда 244-4-моддасида (ёлғон ахборот тарқатиш) кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Қайд этилишича, «Taftish.uz» сайти ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб, ушбу нашр кундалик фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг