Сувнинг томчиси ҳам сув
Андижон вилоятида сув тармоқларидаги ноқонуний уланишлар бўйича ўтказилаётган текширувлар ўз самарасини бера бошлади. Қисқа вақт ичида 90 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилди. Улардан 83 таси оддий фуқаролар, қолгани эса мансабдор шахслар ҳиссасига тўғри келади. Жарималар 277 миллион 280 минг сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, “Андижон сув таъминоти” АЖ манфаатларига етказилган қарийб 38 миллион сўмлик моддий зарарни ундириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

— Ҳар бир томчи сувнинг манбаи, ҳаракати ва сарфи ҳисоб-китоб билан юритилиши шарт, — дейди ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи Дилмуроджон Султонов. — Бу фақат ҳисобдорлик эмас, балки келажакда сув танқислигининг олдини олиш йўлидир. Рейдлар давомида айрим хонадон ва корхоналарда сувдан қонуний фойдаланиш қоидалари юзасидан тушунтириш ҳам олиб борилмоқда. Маҳаллалардаги йиғилишларда ноқонуний уланишнинг иқтисодий зарари, ресурслар йўқотилиши ва жарималар миқдори ҳақида маълумот берилмоқда. Зеро, мавжуд муаммонинг ягона ечими истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимини шакллантиришдан иборатдир.
Афсуски, сув ресурслари чекланган. Халқаро таҳлилларга кўра 2030 йилга бориб сув танқислиги хавфи Ўзбекистон учун ҳам реал муаммога айланиши мумкин. Бу нафақат қишлоқ хўжалиги ёки саноат, балки ҳар бир оила ҳаётига таъсир кўрсатади. Шу боис ҳар бир фуқаро сувдан қонуний ва тежамкор фойдаланиши зарур.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг