Сурхондарёда зилзила қайд этилди

16:29 25 Февраль 2026 Жамият
434 0

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила бугун, 25 февраль куни соат 16:12 да қайд этилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 485 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси 5,7 тенг. Тебраниш 67 километр чуқурликда ҳосил бўлган.

Ер қимирлашининг эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, координаталари эса 37,17 даража шимолий кенглик, 71,16 даража шарқий узунликда қайд этилган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиши:

Сурхондарё вилоятида 2 балл, 343 километр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер