Сурхондарёда ноқонуний ов қилган шахс табиатга 11,5 млн сўм зарар етказди

Фото: Сурхондарё Экология бошқармаси
Сурхондарё вилоятида икки бош ёввойи тўнғиз ноқонуний равишда овланиши оқибатида табиатга 11,5 миллион сўм зарар етказилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, кеча, 4 май куни Музработ туманининг «Янги диёр» маҳалласи ҳудудидаги «Шолипоя» массивида вилоят Экология бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва жамоатчи инспекторлар ҳамкорлигида рейд ўтказилган. Тадбир давомида икки бош ёввойи тўнғиз ноқонуний равишда овлангани аниқланган.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Д. томонидан содир этилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда судга юбориш учун тайёрланмоқда. Ҳозирда фуқарога нисбатан қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.
Билдирилишича, ноқонуний ов натижасида атроф-муҳитга 11 миллион 500 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Овланган ҳайвонларнинг жасадлари Термиз ҳайвонот боғига топширилиб, ветеринария мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилган. Мутахассислар хулосасига кўра, ҳайвонлар ўқотар қурол орқали овланиб, нобуд қилинган.

Санитария талабларига мувофиқ, жониворларнинг гўшти ҳайвонот боғидаги йиртқичлар учун табиий озуқа сифатида бериш йўли билан йўқ қилинган.
Вилоят Экология бошқармаси фуқаролардан атроф-муҳитни асраш, ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш борасида ҳушёрликни оширишни сўраб, бундай қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг