Сурхондарёда ғўза гуллади
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ангор туманидаги «Zamin Angor Cluster» пахтачилик-тўқимачилик кластерининг Кайран маҳалласи ҳудудида жойлашган 12 гектарлик пахта даласида ғўза гуллади.
Бу йил туман пахтакорлари 4 минг 450 гектар ерда ғўза парваришламоқда. Ана шу майдоннинг 3 минг 681 гектари «Zamin Angor Cluster» пахтачилик-тўқимачилик кластерига қарашли.

Шу йил март ойида Кайран ҳудудида 12 гектар майдонга «Термиз-202» навли чигит қадалганди. Бир текис униб чиққан ниҳолларни озиқлантириш, қатор ораларини культивация қилиб, юмшатиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу агротехник ишлар натижасида биринчилардан ғўза ниҳоллари гуллаб, илк ҳосил нишоналарини кўрсатди.
Жорий мавсумда Сурхондарё вилояти пахтакорлари 62 минг 852 гектар майдонда ғўза парваришлаб, мўл ҳосил олишни мўлжалламоқда. Вилоятда пахта етиштирилаётган майдонларнинг қарийб 30 минг гектарида Хитой-Шинжон технологияси асосида, қолган майдонларда маҳаллий шароитга мослаштирилган хорижий ва маҳаллий навли ғўза ниҳоллари парваришланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг