Сурхондарёда эркак ўз онасини болта билан чопиб ўлдирди
Иллюстратив фото
Сурхондарё вилоятида эркак ўз онасини болта билан чопиб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган эркак онасидан спиртли ичимлик сотиб олиш учун пул сўраган, бироқ она унга рад жавобини берган. Натижада она-бола ўртасида жанжал келиб чиққан.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, жанжалдан сўнг судланувчи маст ҳолатда онасини болта билан чопиб ташлаган. Елка қисмидан оғир жароҳат олган аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Денов тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг