Суд экспертлари фаолияти баҳолаб борилади

17:36 15 Декабрь 2022 Жамият
464 0

Иллюстратив фото

“Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (705-сон, 13.12.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Мазкур низом қуйидагиларни белгилайди:

— суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш ва баҳолаш мезонлари;

— рейтинг натижалари бўйича суд экспертларини рағбатлантириш, рағбатлантиришни камайтириш ёки бекор қилиш ёки интизомий жазо қўллаш;

— рейтинг кўрсаткичлари юқори суд экспертларининг ишини оммалаштириш.

Шунингдек қарор билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятига оид низом ҳам тасдиқланди.

Давлат суд-экспертиза муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидан 50 фоизгача қисмини ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантирш учун сарфлашга рухсат берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер